Human Rights Watch: Баҳрайнда инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда
Human Rights Watch- Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти йиллик ҳисоботида Баҳрайн режими- Ол Халифа сиёсатларини қаттиқ танқид қилиб, яна бир бор бу режимни мамлакатдаги фаоллар ва тинч намойишчилар ҳуқуқларига қраши ҳааркалари ва инсон ҳуқуқларини бузишни давом этаётганини қоралади.
Human Rights Watch Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти йиллик ҳисоботида Баҳрайн режими 2020 йилда ижтимоий тармоқлар ва интернет фаолларга қарши тазйиқларни кучайтирганини тасдиқлаб, танқидчиларнинг тинч мақсаддаги баёнияларига қарамай, бу режим уларни жиноий жавобгарликка тортган ва судлари ҳам оппозиция фаолларини шафқатсиз суд жараёниларидан кейин ўлимга ҳукм қилишмоқда деб қўшимча қилди.
Халқаро инсон ҳуқуқлари нодавлат ташкилоти ҳисоботида шунингдек Баҳрайн апелляция суди ҳам қийноққа солинганликда гумон қилинган ва адолатсиз суд муҳокаамаларидан кейин камида 4 кишини ўлим жазога ҳукм қилганлигини тасдиқлаб Баҳрайндаги қонун ва демократия маркази маълумотларига биноан, ҳозирда камида 27 киши ўлим жазосига ҳукм қилинган шулардан 26 нафарига нисбатан ўлим жазоси ижро этилиши мумкин деб эълон этди.
Human Rights Watch ташкилоти Жанубий-ғарбий Осиё бўлинмаси бошлиғи ўринбосари Djo Stork ҳам Баҳрайн режими расмийлари эса режимни танқид қиладиганларни жазолаш учун турли қийноқлар ва воситалардан фойдаланиб, келишмоқда ва бу орада ўлим жазосидан фойдаланиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятлари учун шахсларга ҳужум лар ортиб бориб танқили мухолифат фаолллари ҳибсга олинганидан кейин тиббий ёрдамдан маҳрум бўлишмоқда деб аниқлик киритди.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўз ҳисоботида, Баҳрайн режими маҳбусларни тиббий ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишдан маҳрум этган деб таъкидлади.