Абу-Дабида сионистик режим элчихонаси очилди
(last modified Mon, 25 Jan 2021 08:42:23 GMT )
Январ 25, 2021 13:42 Asia/Tashkent
  • Абу-Дабида сионистик режим элчихонаси очилди
    Абу-Дабида сионистик режим элчихонаси очилди

Сионистик режим ТИВ наттоғи бу режим дипломатик делегациясини БААга сафар қилиши билан Абу-Дабида режим элчихонасини очилганини хабар қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, сионистик режим  ТИВ натоғи Лиур Ҳаёт ўз сўзларида  элчихонанинг асосий биносини очилишига қадар, элчихона ходимлари вақтинчалик офисда ишлашини маълум қилди.

Бундан ташқари айрим манбалар хабарлари,  БААнинг Дубай шаҳрида ҳам сохта Исроил режимининг консуллиги очилишидан далолат беришмоқда.

Сионистик режимнинг Абу-Даби шаҳрида  элчихонасини очилишидан бир неча ҳафта олдин Баҳрайнда ҳам бу режимнинг элчихонаси иш бошлаганди.

БАА ҳукуматини Тел-Авивда ўз элчихонасини очилишига розилик бергани мавзуси  ҳам  Дубай ҳокими ва Абу-Дабидаги Бош вазир Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум бошчилигидаги йиғиишида эълон этлди.

Ахборот манбаларига биноан,  БАА  қарори АҚШ президенти Жо Байденнинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул этилган.

Ҳозиргача 4 давлат-БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш мамлакатлари  АҚШ давлатининг босимлари остида  сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштиришган.

Аммо бу келишув ислом дунёсида кенг -қамровли норозиликларга сабаб бўлмоқда.