Ироқ ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳининг ўнлаб аъзолари йўқ қилинди
(last modified Sun, 02 Oct 2016 13:39:49 GMT )
октябр 02, 2016 18:39 Asia/Tashkent
  • Ироқ хавфсизлик кучлари ҳам  Аррамоди шаҳри
    Ироқ хавфсизлик кучлари ҳам Аррамоди шаҳри

Ироқ ғарбида бу мамлакат армияси амалиётларида ИШИД террорчилик гуруҳининг 30 нафар аъзолари ҳалок бўлди.

Ироқнинг Сумариянюс ахборот сайти хабарига кўра, бу мамлакатнинг қўмондони, Исмоил Алмаҳловий бугун Ироқ ҳаво кучлари Аррамоди шаҳрининг Албуали Ажжосим минтақасида ИШИД террористлари марказлари ва позицияларини нишонга олишди. Бу ҳужум натижасида ИШИД террорчилик гуруҳининг 30 нафар аъзолари ўлдирилди.

Ироқ хавфсизлик кучлари ҳам  Аррамоди шаҳри шимолида жойлашган Албуриша минтақасини озод этиш амалиётларида ўнлаб ИШИД террористлари, улар жумласидан бу террорчилик гуруҳининг бир нечта бошлиғлари ўлдирилди.

Ироқнинг инженерия кучлари ҳам Албуриша минтақасидаги биноларда, портловчи моддаларни зарарсизлантирдилар.