Ҳизбуллоҳ бош котиби: Муқовамат ҳаракати душман мақсадларига монеълик қилган пайтда ғалабани қўлга киритди
(last modified Mon, 03 Oct 2016 12:49:43 GMT )
октябр 03, 2016 17:49 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ бош котиби: Муқовамат ҳаракати душман мақсадларига монеълик қилган пайтда ғалабани қўлга киритди

Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, муқовамат ҳаракати душман мақсадларига монеълик қилган пайтда ғалабани қўлга киритди ва бундан ташқари ўз мақсадларини амалга оширишга ҳам эришди

Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, муқовамат ҳаракати душман мақсадларига монеълик қилган пайтда ғалабани қўлга киритди ва бундан ташқари ўз мақсадларини амалга оширишга ҳам эришди. Меҳр ахборот агентлигининг ал-Уҳд агентлигига таяниб хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби якшанба куни Саййидуш шуҳадо мажмуасида Муҳаррам ойи бошланиши муносабати билан чиқиш қилиб шундай айтдики, 2000 йилдаги муқовамат ҳаракати душман томонидан 1982 йилда белгиланган ўз мақсадларини амалга оширишга қаршилик кўрсатди. Шунингдек, Ҳизбуллоҳ бош котибига кўра, Карбалодаги 2 та лагер ўзининг махсус мақсадларига эга эди, дунё ва охират мувозанати билан ўлчаганимизда қайси тараф ғолиб ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб ғалаба ва мағлубият ҳақида сўз юритсак бўлади. У ўз нутқи давомида шундай таъкидладики, ИШИД террорчилик гуруҳи ва бошқа қотилликларни амалга ошираётган гуруҳларнинг барчаси мусулмонларга қарши ҳаракатларни қилишмоқда. Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг қўшимча қилишича, Ислом ва Ислом динининг барча мазҳаблари Имом Хусайн (ас) қонининг лутфи билан қолишган ва бу йўлда янада кенгайишмоқда.