Oxfam: Британиянинг Арабистонга қурол сотиши Ол Сауд коалициясини Яманга қарши урушини узайтирган
Оксфам/Oxfam/ Халқаро ташкилоти Британиянинг Арабистонга қурол-яроқ экспорт қилиши Ол Сауд режими бошчилигидаги коалициянинг Яманга қарши урушининг муддатини узайтирилишига олиб келган деб эълон қилди.
Гардиан газетасининг хабар қилишича, Oxfam Халқаро ташкилоти ўз баёниясида Британия давлатини ҳаво ҳужумларини осонлаштирадиган ёнилғи қўйиш тажҳизотлари ва қурол яроқ экспорт қилиши билан Ол Сауд режимининг Яманга қарши урушни узайтиришга рол ўйнаётганликда айблади.
Ушбу тенгсиз урушда Ол Сауд режимини Яман халқига қарши фойдаланаётган турли қурллари Британия, Германия ва Европанинг боқша мамлакталаридан импорт қилингани айтилади.
Ол Сауд режими, БАА ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган. Ол Сауд режимини Яманга қраши жиноятлари давомида 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб яманилклар жарҳат олг7ан ва миллионлаб нафар қочқинликка юз тутган.
Аммо Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари шу пайтгача Яман халқининг қаршилик кўрсатишгани туфайли бу мамлакатда ўзлари ҳимоя қиладиган гуруҳларни ҳукумат теппасига келтириш бўлган мақсадларига эриша олишмаган.
Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумлари ва айниқса коронавирус пандемияси давридаги ҳужумлари яманликларни қаттиқ озиқ- овқат ва дори камчиликига дучор этган.