Дамашқ давлати: АҚШнинг Сурияга ҳужуми БМТ уставини бузишдир
Сурия ТИВ-и БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши раҳбарига йўллаган мактубида АҚШнинг Сурия ҳудудига уюштирган ҳужумларини Халқаро қонунлар ва БМТ уставини бузиш деб баҳолади.
Сурия ТИВ ушбу мактубида БМТ Хавфсизлик кенгашини халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича жавбгарликни ўз зиммасига олишга чақириб, Сурия ҳудудига қарши ҳужумларни олдини олиш ва уни такррланишини олдини олиши учун чоралар кўришини таъкидлади.
БМТдаги Суриянинг доимий вакили Бассам Ас-Саббағ ҳам нутқ сўзлаганида, бу мамлакатда АҚШ босқинчиларининг ушбу мамлакатда қилган ҳаракатларини танқид қилиб, у Суриядаги гуманитар вазият атайлаб инобага олинмаётганлини қўшимча қилди.
Сурия армияси Жо Байденнинг буйруғи билан Суриянинг шарқидаги қаршилик гуруҳларига тегишли позицяларини бомбардимон қилинганини маълум қилди.
Қаршилик гуруҳларига яқин бўлган Saber News Telegram канали АҚШ ҳарбий самолётлари Сурия ва Ироқ чегарасидаги Ал-қоим ва Абукамол ўртасидаги муқовимат кучлари позициясини нишонга олди ва бу ҳужумларда 1 киши шаҳид бўлиб 4 нафар жароҳатланди.