Муҳаммад бин Салмон қайнотасини уй қамоғига олишга фармон берди
Саудиялик манбанинг хабар қилишича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ўз амакиси бўлган қайнонаси Машҳур бин Абдулазизни уй қамоғига олишга ордер берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саудиянинг Викиликс сайтидан огоҳ манбалардан бири Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонннинг ўз қайнотаси бўлган амакисини ҳибсга олиш тўғрисидаги буйруғи АҚШ хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли вакили билан Саудия хавфсизлик хизматига хабар бермасдан учрашгаридан сўнг пайдо бўлди.
Машҳур бин Абдулазиз Саудия подшосининг угай укаси ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон рафиқаси Сора бинт Машҳурнинг отасидир.
Бундан ташқари Абдулазиз Ол Сауднинг 4 ўғли жумладан Мамдуҳ, Аҳмад, Абдулла ва Муқрин ҳали ҳам трик ва барчалари Муҳаммад бин Салмондан кичик бўлиб, бин Салмоннинг подшо бўлиши учун таҳдид эканлиги айтилади.
Илгари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистоннинг 200 дан ортиқ шаҳзодалари ва сиёсатчиларини қамоққа ташлаган ва ҳибсга олингалардан 100 миллиард доллардан кўрпроқ пул олган.
Арабистон Арабистони ҳукумати хусусан бу мамлакат ҳукуматига Муҳаммад бин Салмонни келиши ортидан сиёсий фаоллар ва ёзувчиларга қарши қаттиқ босимлар ўтказа бошлади шунингдек ўнлаб руҳонийлар, шаҳзодалар, ёзувчилар, шоирлар , маданий ва диинй фаолларни мамлакат хавфсизликига таҳдид баҳонасида қўлга олган ва ҳозиргача улардан бир қисим қамоқхоналарда ўлим жазосига ҳукм қилинган.