Ғазо секторидан ишғол қилинган ҳудудларга 150 та ракета отилди
Сўнгги бир неча соат ичида Ғазо секторидан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларига 150 та ракета учирилди, дейилади янгиликлар манбаларида.
Ал-Jazeera телеканалининг хабар беришича, Исроил армияси сешанба куни эрталаб Ғазо секторидан Ғазо билан чегарадаги сионистик аҳоли пунктларига 150 та ракета отилганлигини ва режимнинг ракеталарга қарши тизими улардан фақат ўнтасини ушлаб қолиш имкониятига эга эканлигини эълон қилди.
Хабарда айтилишича, сионистларнинг Асқалан ва Седирут аҳоли пунктлари ҳам муқовимат ракеталари томонидан нишонга олинган.
Сионист амалдорлар Ғафатим, Бани Барак, Тел-Авив ва Ҳайфа шаҳарларида Фаластин қаршилик кучлари томонидан ракета отилишидан қўрқиб, жамоат бошпаналарини очишди, деб хабар берди Исроил армияси радиоси.
Бошқа томондан, сионистик режимнинг қирувчи самолётлари Ғазо секторининг шимолида ва жанубида жойлашган ҳудудларни нишонга олишди, натижада шу кунга қадар 20 фаластинлик шаҳид қилинди ва 70 киши яраланди.
Хамоснинг Иззаддин ал-Қисом бригадалари вакили душанба куни кечқурун сионист қўшинларини Масжидул Ақсо ва босиб олинган Қуддусдаги Шайх Жарроҳ маҳалласидан олиб чиқиш учун муддат белгилаган эди.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Исроил бунга куч билан жавоб қайтаришини ва ҳозирги можаро бир мунча вақт давом этиши мумкинлигини айтди.