май 12, 2021 17:10 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторидан 1000 дан ортиқ ракета отилди. 5 сионист ўлдирилди

Исроил армияси Ғазо секторидаги қаршилик гуруҳлари билан икки кунлик тўқнашувлар давомида Ғазо секторидан босиб олинган ҳудудларга мингдан ортиқ ракета отилганини тан олди.

Сионистик режим артиллерияси ва қирувчи самолётларининг Ғазо секторига қилган жинояткорона шафқатсиз  ҳужумлари ва бегуноҳ фаластинликларнинг ўлдирилишидан сўнг, режим армияси чоршанба куни қилган баёнотида ушбу давр мобайнида Ғазо секторидан 1050 га яқин ракета   отилганлигини эълон қилди. Беш сионист ўлдирилган ва 100 дан ортиқ киши  яраланган.

Исроил армияси "Темир гумбаз" тизими бу мингта ракетадан фақат баъзиларини  ушлаб қолганлигини, қолганлари эса босиб олинган ҳудудларга бориб урилганлиги, армиянинг жанубий қисмининг қўмондонлик мавқеини мустаҳкамлаганини ва Ғазо атрофига кўпроқ мудофаа тизимларини, жумладан темир гумбаз системасини жойлаштирганини эълон қилди.

Ишғол қилинган сионистик режим армиясининг наттоғи Ҳида Зилберман ҳам кенг миқёсли қуруқликдаги операцияни бошлаш эҳтимолини таъкидлаб, режим Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишни режалаштирмаганлигини иддао қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида 43 фаластинлик ҳалок бўлганлигини ва 296 киши жароҳат олганини эълон қилди.Ғазодаги шаҳидларнинг 13 нафари болалардир.

Ёрлиқ