Яман миллий ҳайъати Арабистонни Ямандаги террорчиларни ҳимоя қилишда айблади
(last modified Fri, 07 Oct 2016 13:35:41 GMT )
октябр 07, 2016 18:35 Asia/Tashkent
  • Яман миллий ҳайъати Арабистонни Ямандаги террорчиларни ҳимоя қилишда айблади

Яман миллий делегацияси пайшанба куни Уммонда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Яман ишлари бўйича махсус намояндаси Исмол Валад Шайх ал-Аҳмад билан учрашди

Яман миллий ҳайъати Арабистонни Ямандаги террорчиларни ҳимоя қилишда айблади. Ливан ал-Минор телеканали тарқатган хабарга кўра, Яман миллий делегацияси пайшанба куни Уммонда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Яман ишлари бўйича махсус намояндаси Исмол Валад Шайх ал-Аҳмад билан учрашганда шундай таъкидлашдики, Саудия арабистони тажовузкор кучлари Яманнинг жанубий ва шарқий вилоятларидаги катта минтақаларни босиб олиш учун ал-Қоида ва ИШИД террорчиларини ҳимоя қилади. Шунингдек, Яман миллий делегациясининг маълум қилишича, Саудияликлар томонидан яманликларни ўлдириши ва ҳаво ҳужумларининг янада ортиши Яман бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этишга тўсқинлик қилияпти. БМТнинг Яман ишлари бўйича махсус вакили Исмоил Валад Шайх ал-Аҳмадий ҳам Уммонда Яман миллий ҳайъати билан учрашганидан сўнг шундай айтдики, ушбу гуруҳ ўқ отишни тўхтатиш бўйича 72 соатлик келишувни узайтиришга розилик берди.