Ол Сауд режими Яманда ваҳшиёна жиноятлар содир этишни давом эттирмоқда
(last modified Mon, 10 Oct 2016 07:05:02 GMT )
октябр 10, 2016 12:05 Asia/Tashkent

Ол Сауд режими Яманга қарши ваҳшиёна ҳужумларининг 19 чи ойида ушбу фақир ва камбағал арабий мамлакатда уруш оловини ёқиши ва жиноят содир этиши делосига янги жиноятни қўшди.

Шанба куни аср пайтида Яман пойтахти Сано шаҳрида Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси самолётлари дафн маросимига йиғилганларни бомбалаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони юзлаб нафарни ташкил қилган.

Хабарларга кўра ушбу ваҳшиёна ҳужум натижасида қурбон ўлганлар ва жароҳат олган шахсларниг жами 700 нафардан ортган. Айрибм бошқа хабарларда келтирилишича бу ҳужум натижасида 213 нафар яманликлар қурбон бўлган.

Бундан олдинги хабарларда 82 киши ҳалок бўлгани ва 582 киши жароҳатлангани айтилганди.

Аниқлик киритилишича, шаҳар шифохонасига 142 жасад ва 534 нафар жароҳатланган киши келтирилган.

Ҳусийчилар назоратида бўлган Яман пойтахти 2015 йил ёзидан буён Саудия Арабистон бошчилигидаги коалиция томонидан ҳужумларга учраб келади.

Азодорлик ва дафн маросимини Арабистон режими ҳарбий учоқлари томонидан нишонга олингани ушбу тажовузкор режимнинг  инсониятга қарши жиноятлари ва инсонларни оммавий қирғин этаётганлигининг яққол далилидир. Ол Сауд режими халқааро ҳамжамиятнинг сукут сақлаётганидан суистемол қилиб Яман халқини оммавий қирғин этишни давом эттирмоқда.

 Арабистон режими шундай бир ҳолда Яман халқи хусусан аёллар ва болаларни оммавий қирғин этмоқдаки, яманликлар сўнгги 19 ой ичида энг кам имкониятлар ва шароитлар билан Ол Сауд тажовузкор режимини ҳужумлари қаршисида тура олиб матонат кўрсатишмоқда ва саудийларни ишғолгарлиги ва босқинчилигини олдини олишмоқда.

 2015 чи йилнинг 26 март куни бошланган Яманга қарши Ол Сауд режимининг ҳужумларидан олдин бу режим  Тўфон номли ушбу амалиётларини бир ҳафта деб эълон қилганди. Аммо бугунги кунда  Яман халқининг қаттиқ муқовамат ва қарши урушларига дучор бўлган. Ол Сауд режими ушбу ботқоқдан нажот топиш учун, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни иддао этадиган ғарб давлатларининг қурол яроқларидан фойдаланиб, уруш оловини ёқишдан бошқа чора йўқ деб тассавур қилади, шекилли.

Ол Сауд тажовузкор режимини шанба куни Санода дафн маросимига уюштирган ваҳшиёна ҳужум шу ҳадгача қайғулидирки ҳатто унинг асосий шериги бўлган АҚШ давлатини ҳам аксиламал кўрсатишга ундади.

"Биз бугун Ямандаги кўмиш маросимига берилган зарба ҳақидаги хабарлардан жиддий хавотирдамиз. Улар тасдиқланса, Ямондаги мухолифатга қарши олиб борилаётган ўта хавфли ҳужумлар тасдиқланади. Хавфсизлик соҳасида АҚШ ва Саудия Арабистони ҳамкорлиги — бу ўта жиддий масала. Биз Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга Яманни ягона давлат сифатида сақлаб қолиш учун ёрдам берган тақдимизда ҳам, ушбу мақсадга эришиш учун кўрилаётган чоралардан хавотирдамиз", — деди Прайс.

Аммо шу билан бирга Арабистон режими ва АҚШ давлати Яман урушида шерик бўлиб ҳамкорлик қилишмоқда. АҚШ давлатини бундай аксиламали ва позиция тутиши ҳам Ол Сауд режимини Яманда жиноятлар содир этишига таъсир ўтказмайдигани яққол назарга ташланмоқда.

АҚШ давлати ва БМТ Яман пойтахти Санода дафн маросимига қарши Ол Сауд режимининг авиазарбаларини қоралаган бўлишсада аммо ўтган 19 ой давомида бундай жиноятларга шоҳид бўлиб уларни сукут сақлашгани Арабистон режимини бетсизлик билан ваҳшиёна ҳужумларини давом эттириб келанига сабаб бўлган.

Энг сўнгги олинган хабарларга кўра, бугун якшанба куни ўн минглаб кишилар Санадаги БМТ идораси олдига намойишга чиқишган. Улар шанба куни Саудия Арабистони бошчилигидаи коалиция томонидан берилган зарбага нисбатан ўз эътирозларини билдириб халқаро ташкилотни фаолиятсизликда айблашмоқда.