июл 06, 2021 13:52 Asia/Tashkent
  • Ҳамас исломий айрим давлатларни Исроил режими билан қўшма ҳарбий машқларда қатнашишини қоралади
    Ҳамас исломий айрим давлатларни Исроил режими билан қўшма ҳарбий машқларда қатнашишини қоралади

Фаластин Исломий ҳаракати -Ҳамас бир қатор араб ва ислом мамлакатининг АҚШ бошчилигидаги НАТО ва сионистик режим томонидан ишғол этилган ҳудуддаги ҳарибй машғулотларда қатнашишини қоралаб баёнот берди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Ҳамас  ушбу ҳарбий манёврда қатнашиш Фаластин миллати ва уларнинг армонларига хиёнат қилиш эканлигини баён этар экан,  мамлакатларни бу манёврда қатнашиш ҳамда  сионистик режим билан ҳар қандай ҳарбий ва маданий  фаолиятларини тўхтатишга чақирди.

Баёнотда келтирилишича,  сионистик режим билан яқинлашиш  бу режимнинг мавжудлигини нафақат қонунийлаштиради балки  Қуддусни яҳудийлаштириш  айрим минтақаларни босиб олиш ва фаластинликларни ўз уйларидан чиқариб юбориш каби шайтоинй режалардан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмайди.

Ушбу ҳарбий манёвр, 28 июнь куни бошланди ва  2 ҳафта давом этиб  10 июлда тугаши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ