октябр 10, 2016 17:17 Asia/Tashkent
  • Минглаб ироқлик қочқинлар Ироқнинг айрим минтақаларида тинчлик ўрнатилганидан кейин ўз уйларига қайтиб келишди

Минглаб ироқлик қочқинлар Ироқнинг айрим минтақаларида тинчлик ўрнатилганидан кейин ўз уйларига қайтиб келишди

Минглаб ироқлик қочқинлар Ироқнинг айрим минтақаларида тинчлик ўрнатилганидан кейин ўз уйларига қайтиб келишди. Ироқнинг Шафақ Ньюз ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Ироқ муҳожирлик вазирлигининг масъули Ҳамудий Маҳжубнинг маълум қилишича, 198 мингдан ортиқ ироқлик қочқинлар Ироқнинг тўртта вилоятидаги ўз уйларига қайтиб келишди. Ҳамудий Маҳжубга кўра, ушбу қочқинлар ал-Анбор, Салоҳиддин, Найнаво ва Диёла вилоятларидан бўлишган. Ироқ юрти 2014 йилнинг январ ойидан бошлаб ҳозирга қадар ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан ҳужумга учради ва ушбу мамлакатнинг бази минтақаларини террорчилар босиб олишди. Ироқ армияси ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар ортидан ушбу мамлакатнинг минглаб фуқаролари ўз уйларини ташлаб қочқин бўлишди. Халқаро ҳисоботларга кўра, ироқлик қочқинлар сони 4 миллион нафарга етган. Шунингдек, Ироқ хавфсизлик кучлари ва кўчманчи қабилалар ҳам кеча ал-Анбор вилоятидаги бешта қишлоқни ИШИД террорчиларининг ишғолидан озод этишди.    

Ёрлиқ