Сурия армияси ушбу мамлакатнинг яна бошқа ҳудудларини террорчилар ишғолидан озод этишга муваффақ бўлишди
(last modified Mon, 10 Oct 2016 12:32:01 GMT )
октябр 10, 2016 17:32 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси ушбу мамлакатнинг яна бошқа ҳудудларини террорчилар ишғолидан озод этишга муваффақ бўлишди

Сурия армияси ушбу мамлакатнинг яна бошқа ҳудудларини террорчилар ишғолидан озод этишга муваффақ бўлишди

Сурия армияси ушбу мамлакатнинг яна бошқа ҳудудларини террорчилар ишғолидан озод этишга муваффақ бўлишди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Сурия миллий мудофаа кучлари ва армияси ўтган 24 соат ичида Ҳамоҳ вилоятининг шимолини тозалашди ва ушбу амалиёт чоғида ўнлаб террорчилар йўқ қилинди ва оғир ярадор бўлишди. Шунингдек, Террорчилар томонидан Ҳалабнинг аҳоли турар жойларига қарата минамётлар билан ҳужум қилиши ортидан 10 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва оғир ярадор бўлди. Ҳалабнинг шарқий маҳаллаларида террорчилар қамали янада торайиши ортидан, террористлар ушбу шаҳар аҳолисига қарата ҳужумларини янада кучайтиришди. Шу билан бирга, Сурия армияси батальонлари ҳам террорчиларнинг Сурия жанубидаги Даръо вилоятида жойлашган ал-Маҳжура ҳаво мудофаа артилериясига қарата ҳужумини бартараф этди. Сурия армияси ўзининг террорчилик гуруҳига қарши амалиётлари давомида Дамашқ шарқидаги бир тонелни ҳам портлатиб юборди. Натижада эса, ушбу тоннелда ўрнашиб олган террорчи унсурларнинг барчаси ҳалок бўлди.