Сурияда террористларнинг янги жиноятлари
(last modified Tue, 11 Oct 2016 13:35:33 GMT )
октябр 11, 2016 18:35 Asia/Tashkent
  • Сурия жанубидаги ўрта таълим
    Сурия жанубидаги ўрта таълим

Сурия жанубидаги ўрта таълим мактабларидан бирига қарши террорчилик гуруҳларнинг ҳужумида бир нечта суриялик ўқувчилар қурбон бўлди.

Сурия давлат телевиденияси хабарига кўра, бугун террористлар Сурия жанубидаги Диръо минтақасининг Ласҳорий маҳалласида жойлашган ўрта таълим ўқув юртни миномет билан нишонга олишди. Бу ваҳшиёна ҳужумда  5 нафар болалар қурбон бўлиб, бошқа 15 нафар ўқувчи тан жароҳати олишди.

Сурия ғарбидаги Лозқия вилоятининг шимол минтақаларини босиб олиш мақсадида уюштирилган террористлар ҳужуми Сурия давлат армияси томонидан қайтарилди.

Ушбу амалиётда Сурия давлат кучларидан 3 нафари ҳалок бўлиб, бошқа бир нечтаси жароҳат олди.

Сурия давлат армияси шунингдек  бу мамлакат ғарбидаги Ҳамоҳ шимолида жойлашган Кавкаб қишлоғини террористлар ишғолидан озод этдилар.