Фаластин қаршилик гуруҳи ишғол этилган сарзаминларини ракета орқали нишнога олди
Бугун эрталаба Ғазо бўлгасидаги Фаластин қаршилик ҳаракати ишғол этилган сарзаминларини ракеталар билан нишонга олди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин манбалари қаршилик гуруҳи босиб олинган ҳудудларга 10 дан ортиқ ракета отган деб маълум қилди.
Айрим сионистик шаҳарчаларда сиреналар садоси янгради. Эслатиб ўтамиз сионистлар Фаластинликларни ракета ҳужумидан қаттиқ ваҳшатга тушадилар.
Ракета ҳужуми сионистлар босиб олинган Қуддусда ёш фаластинликни отиб ташланганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди. Сионистлар шунингдек босиб олинган сарзаминлар шимолидаги Жабалуъа қамоқхонасидан қочган фаластинлик маҳбуслардан иккитасини қўлга олган.
Кеча Фаластин исломий жиҳод ҳаракати етакчиси расмийларидан бири Холид Албатш сионистик режимни ушбу 6 фаластинлик маҳбусга зарар етказиши тўғрисида огоҳлантирди.
Ҳозирда Исроил режими қамоқхоналарида 4800 га яқин фаластинлик сақланмоқда улардан 170 га яқин болалар ва 40 аёллар ва ўнлаб қариялар бор.
Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳбуслар доимо жисмоний, руҳий ёки ғайриинсоний муомала қилинади.