Сурияда Туркиянинг яна 23 аскари ўлдирилди
Суриянинг шимол -ғарбида юз берган портлашда Туркиянинг 3 ҳарбийси ҳалок бўлди.
Туркия ҳарбий кучлари Сурия шимоли-ғарбидаги Куфрия томон ҳаракат қилганида уларнинг йўналишида бомба портлади ва улардан 3 нафари ҳалок бўлди.
Ҳозиргача Туркия Мудофаа вазирлиги бу воқеага изоҳ бермаган .
Туркия армияси террорчиларга қарши кураш баҳонасида икки йилдан бери Суриянинг айрим минтақларини ишғол қилган ва турк ҳарбийларидан бир гуруҳи илгаригидек бу минтақаларда қолмоқда.
Аммо Туркия армиясининг Сурияга қарши ҳужумлари Сурия халқ ва ҳукумати шунингдек халқаро ҳамжамият томонидан қаттиқ қораланмоқда.
Бундан ташқари Араб Лигаси 9 сентябрдаги йиғилишда Туркиянинг Ироқ ва Сурияга ҳарбий аралашувини қоралади.