сентябр 26, 2021 12:53 Asia/Tashkent
  • Қуддус ва Ғарбий соҳилдаги қуролли тўқнашувларда бир неча фаластинлик шаҳид бўлди
    Қуддус ва Ғарбий соҳилдаги қуролли тўқнашувларда бир неча фаластинлик шаҳид бўлди

Бугун Қуддус ва Ғарбий соҳилдаги фаластинлик ёшлар ва сионистик режим жангарилари ўртасидаги тўқнашувларда бир неча фаластинлик шаҳид бўлди.

 Маҳаллий манбаларга таяниб Фаластиннинг Ар-рисола сайтининг хабар қилишича.  бугун  ишғол этилан Қуддус шимоли ғарбидаги Байт анон шаҳрида фаластинликлар ва сионистик режим ҳарбийлари ўртасидаги қуролли тўқнашувларда  икки фаластинлик шаҳодатга етди.

" Араб 48" веб сайтига кўра,  Иордания дарёсининг ғарбий  соҳилидаги бир нечта нуқталарида содир бўлган отишмада камида 4 фаластинлик ҳам шаҳид бўлди.

Сионистик режимнинг Ямом ва Дофофон ҳарибй бўлинмалари Ҳамас қаршилик ҳаракати билан билан алоқада бўлган фаолларни қўлга олиш мақсадида ушбу ҳужумларни уюштирган.

Ғарбий соҳилдаги Ромуллоҳ ва Женин  қишлоқларида сионистик режим ҳаррбийлари ва  фаластинлик ёшлар ўртасидаги тўқнашувларда  икки фаластинлик жароҳатланди. Тўқнашувлар  Кафардон, Яъбад, Барқайн, Алёмун ва Женинда юз берди ва қуролли фаластинликлар бунга жавобан сионистик режим қўшинларини ўққа тутишди.

 Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча фаластинликларни шаҳид бўлганини тасдиқлаб,  сионистик режим ҳарбийлари томонидан  Женинда ўққа тутилган Усома Ёсир Сабаҳ жароҳати оғир бўлгани сабаб шаҳид бўлди деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ