Бағдод шаҳридаги террорчилик портлашда ўнлаб ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди
(last modified Sat, 15 Oct 2016 12:09:44 GMT )
октябр 15, 2016 17:09 Asia/Tashkent
  • Бағдод шаҳридаги террорчилик портлашда ўнлаб ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги террорчилик портлашда ўнлаб ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олишди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги террорчилик портлашда ўнлаб ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олишди. Ал-Олам агентлиги тарқатган хабарга кўра, Шанба куни эрталаб Бағдод шимолидаги Шаъба маҳалласида Имом Ҳусайн (а) азадорларининг маросимида амалга оширилган террорчилик ҳаракатида камида уттиз нафар инсон ўлди ва 50 дан ортиқ киши ярадор бўлди. Ушбу қўпорувчилик ҳаракати Ироқ шимолидаги Мосел шаҳрининг ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этилиши арафасида содир этилди. Ироқ армияси ва халқ кулари, Курдлар, кўчманчи қабилалардан иборат бўлган 140 минг нафарли қўшин, Мосел шаҳрининг шарқий, шимолий, ва жанубий минтақаларида жойлашиб олган ҳамда ушбу шаҳарни ИШИД террорчиларидан озод этиш учун сафарбарлик соатига қараб интизор бўлиб туришибди. Ироқнинг шимолидаги Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Мосел шаҳри 2014 йилнинг июн ойида ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан ишғол этилган эди.