октябр 11, 2021 15:23 Asia/Tashkent
  • ИШИДнинг собиқ етакчиси Абубакр Бағдодийнинг ўринбосари қўлга олинди
    ИШИДнинг собиқ етакчиси Абубакр Бағдодийнинг ўринбосари қўлга олинди

Ироқ Бош вазири ИШИД террорчи гуруҳи еетакчисмининг ўринбосари ва бу террорчи гуруҳининг энг хавфли раҳбарларидан бири махсус ҳарбий операция чоғида қўлга олинганини маълум қилди.

Бугун  Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий Твиттер саҳифасида, Ироқ  разветка ташкилотининг чет элдаги энг қийин операцияларида   ИШИД террорчи гуруҳининг молиявий раҳбари ва бу террорчи гуруҳнинг собиқ етакчиси Абубакр Бағдодийнинг ўринбосари Сами Жосимни қўлга олишга муваффақ бўлганини эълон қилди. 

Мустафо Ал-Козимий, бу хабарни эълон қилиб, мамлакат разветка ва хавфсизлик кучларнинг миссияни мувафаққиятли бажаришдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

2010 йилдан  2019 ИШИД террорчи гуруҳининг етакчиси  Абубакр Бағдодий олдин ўлдирлганди.

Б у террорчи гуруҳ сўнгги йилларда  АҚШ, сионистик режим , Саудия Арабистонининг молиявий ва ҳарбий ёрдамлар билан, Ироқ ва Суриянинг катта қисмини ишғол этди ва сон-саноқсиз жиноятлар содир этди.

ИШИД террорчи гуруҳи  бошқа мамлакатларда жумладан Европа, Ғарбий Осиё ва Африка қитъасида кўплаб террорчилик ҳужумлар уюштирган.

 

Ёрлиқ