Бин Салмон Саудия Арабистонининг Сурияга нисбатан сиёсати нотўғрилигини тан олди
(last modified Mon, 25 Oct 2021 10:30:06 GMT )
октябр 25, 2021 15:30 Asia/Tashkent
  • Бин Салмон Саудия Арабистонининг Сурияга нисбатан сиёсати нотўғрилигини тан олди
    Бин Салмон Саудия Арабистонининг Сурияга нисбатан сиёсати нотўғрилигини тан олди

Ливан газеталаридан бири Саудия Арабистони валиҳад шаҳзодаси Риёд режимини Дамашққа нисбатан сиёсатларини нотўғри эканлигини тан олганини ёзди.

Бугун Ливаннинг " Ад-Диёр" газетаси,  огоҳ манбалага таяниб, тарқатган мақоласида, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Ар-Риёд режимининг Сурияга нисбатан сиёсати ҳақидаги баъзи баёнотларини фош этди.

 Мазкур газетасининг ёзишича, яқинда Бин Салмон Саудия Арабистонига яқин бўлган ливанлик расмийларга Риёд давлати Сурия ва  бу мамлакта президенти Башар Асад ҳақида нотўғри позицияга эга бўлганини гапирган.

 "Ад-Диёр" газетаси шунингдек, Саудия расмийлари Дамашққа нисбатан сиёсатларининг нотўғрилигини тан олиши билан Ливан сиёсатчиларини Сурияга қайтишларин сўраган.

Яқинда ҳам иброний тилидаги  манбалардан бири Саудия Арабистони  Сурия билан алоқаларни қайта тиклаш учун Дамашқ билан музокаралр олиб бормоқда деб маълум қилди.

Араб мамлакатларининг айрим расмийлари  Суря расмийлари билан учрашувида Дамашқ билан ўз мамлакатларини ўзаро алоқаларни тиклашга ҳаракта қилаётганини таъкидлашган.

 

Ёрлиқ