октябр 16, 2016 18:13 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси Яман ва Фаластин
    Ливан Ҳизбуллоҳи кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси Яман ва Фаластин

Ливан Ҳизбуллоҳи кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси Яман ва Фаластин халқларини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

Ливаннинг Ал-Аҳд ахборот сайтининг бугунги хабарига кўра,   Ҳизбуллоҳ ҳаракати кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси Сайид Ҳошим Сафиуддин Ан-Набита шаҳрида 13 чи муҳаррам кечаси маросимида, Ливан Ҳизбуллоҳи Фаластин ва Яман мазлум халқларини доимо ҳимоя қилиб,  қарши кураш кучлари ва мамлакат яхлитлигини ҳимоя қилиш чорчубасида ҳам бор куч- қудратини ишга солишга тайёр деб қўшимча қилди.

Сайид Ҳошим Сафиуддин шунингдек, террорчилик гуруҳларга қарши кураш олиб боришга иддао қиладиганларнинг ўзлари террористларни қўллаб қувватлашмоқда деб аниқлик киритди.