Ироқда Мосел шаҳрини озод этиш амалиётининг бошланиши
(last modified Tue, 18 Oct 2016 08:06:00 GMT )
октябр 18, 2016 13:06 Asia/Tashkent

Ироқда Мосел шаҳрини озод этиш амалиётининг бошланиши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Ироқда Мосел шаҳрини озод этиш амалиётининг бошланиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодийнинг ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолида бўлган Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти ҳақида маълум қилганидан кейин, душанба куни эрта тонгда Ироқ халқи ва хавфсизлик кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг позицияларига қарата қақшатқич зарбалар беришни ва ҳужумни бошлаб юборишди. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодийнинг ИШИД террорчилари эгаллаб олган Мосел шаҳрини қайтариб олиш учун берган Фармонидан сўнг, ушбу мамлакат ҳарбийлари ва хавфсизлик кучлари, Ҳашд Шаъбий ва Пишмарге кучларининг ҳимояси билан ушбу шаҳарнинг турли минтақаларида жойлашган ИШИД террорчиларининг позицияларига қарата кенг қамровли ҳужумларни бошлашди. Ироқликларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги ўзларининг ички имкониятларига таяниши, ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашишда ва охирги ойларда ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолида бўлган минтақаларнинг асосий ҳудудларини озод этишда ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи қаршисида мустаҳкам қалъадек қатъий туришларида, ироқликларнинг кенг кўламли муваффақиятларини қўлга киритишларида асосий омили ҳисобланади. ИШИД террорчилик ва экстремистик гуруҳи бундан икки йил олдин Америка қўшма штатларининг ва минтақанинг айрим реакцион давлатлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалари билан, минтақавий ва халқаро фитналар ва ғаламизликлар доирасида Ироқнинг энг катта ва муҳим шаҳарларидан бири ҳисобланадиган Моселни ўзларининг назоратларига олишди.

      Ироқ давлати 2014 йилнинг июн ойида Ироқнинг турли кучларига таяниб жумладан Ҳашд Шаъбий кучларининг ёрдами билан терроризм билан курашишга киришди. Ироқ давлати ва халқи ҳамда армиясининг биргаликдаги ҳамкорлиги ушбу мамлакатга кириб олган ИШИД террорчилик гуруҳини кучсизлантиришда ва ушбу экстремистик гуруҳнинг Найнаво вилоятида жойлашиб олган ҳудудларининг қамалга олинишига туртки берди. Ироқнинг олий мартабали расмийлари ва масъуллари, халқ ва армия ҳамда давлат тенглигининг таъсирга эга эканлиги юзасидан реал қарашлар билан 2016 йилни Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг барҳам  топиш йили деб эълон қилишди ва охирги кунларда ушбу кенг миқёсли амалиётнинг бошланиши ҳам мазкур кўзда тутилган мақсадларнинг амалга ошишини намоён этди. Мосел шаҳрини озод этиш амалиётининг бошланиши Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг поёнига етиши маъносини англатади. Аммо ушбу мавзуга эътибор қаратиш лозимки, ўз ишларининг охирига етаётганига кўзи етиб қолган ИШИД экстремистик ва террорчилик гуруҳи ўзларининг жиноятларини янада кучайтириш билан, Ироқда батамом мағлубиятга учрамаслик учун ушбу вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидирмоқда.   

       Ушбу мавзу ИШИД террорчилик гуруҳи ўз жиноятларини янада кучайтиришни кўзлаётганини билдирмоқда. Шулардан келиб чиқиб, ушбу мулоҳазаларни инобатга олиш лозимки, ироқликлар ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳаракатларини олдини олиш учун зарурий чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида ИШИД ишғолида бўлган Мосел шаҳрини озод этиш бўйича сўнги амалиётлари бироз бўлсада кечроқ бошланди. Ваҳоланки, Ироқ расмийлари охирги кунларда ИШИД террорчилик гурҳининг Ироқдаги вайронкорлик ҳаракатлари ортидан келиб чиққан катта талафотлар тўғрисида баёнот беришган эди. Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий яқинда қилган чиқишида шундай айтдики, ИШИД террорчилик гуруҳи Ироқнинг айрим ҳудудларини босиб олиш билан ушбу давлатга 35 миллиард доллар миқдорида зарар етказди. Ироқнинг бази бир минтақаларидаги вайронкорлик ҳаракатларининг янада шиддатли тус олиши жумладан, Мосел шаҳрига етказилган зарар шу даражага етганки, мутахассисларнинг прогнози бўйича ушбу шаҳарни қайта тиклаш учун камида 10 йил вақт керак бўлади.

      Ҳар ҳолда, ИШИД террорчилик гуруҳи ва ушбу гуруҳнинг хомийларидан бўлмиш АҚШ ва Саудия арабистони шунингдек, минтақанинг айрим реакцион мамлакатларининг йирик харажатлари Ироқ халқига қаратилган ва Ироқ аҳолиси террорчиларни бир ёқлама қилиш учун, Мосел шаҳрини озод этиш амалиётини амалга ошириш билан ушбу вазиятга барҳам берилишига ва ўз юртларини қайта тиклаш ишларини бошлаб юборишларига умидвор бўлишияпти. Ушбу шароитда Бирлашган миллатлар ташкилоти халқаро сулҳ ва хавфсизлик соҳасида масълиятли энг муҳим ташкилот сифатида, Мосел шаҳрида инсоний фожеаларнинг шиддатини ва миқдорини камайтириш учун ҳимоя вилиш воситаларини ишга солиб тегишли чора-табдирларни кўриши мумкин. Бирлашган миллатлар ташкилоти ўзининг ҳимоясини мазкур ташкилотга қарашли бўлган махсус ташкилотлар жумладан жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, қочқинлар бўйича олий комиссарият, БМТ қошидаги болалар жамғармаси ЮНИСЕФ ва озиқ-овқат ташкилоти ҳамда БМТ қошидаги қишлоқ хўжалиги ташкилоти имкониятидан фойланиб, мазкур мавзуни Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан Ироққа кўрсатиладиган ёрдамларни янада ошириши мумкин.    

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.