Маҳмуд Аз-Заҳор: Лондон ҳукумати Исроилни қаноатлаштириш учун ҲАМАСга қарши чиқмоқда
Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати- ҲАМАС сиёсий офиси аъзоси, Британия давлатини бу ҳукуматга қарши қарори Исроил реджимини қаноатлаштириш ва бу режим билан муносабатларини қўллаб- қувватлашдир деб айтди.
Кеча Фаластин исломий қаршилик ҳаракати ҲАМАС сиёсий офиси аъзоси, Маҳмуд Аз-Заҳор Ал-Маёдин телеканали билан суҳбатда, Лондон ҳукуматининг ҲАМАС ҳаракати билан ҳар қандай бирдамликни жиноят сифатида ҳисоблаш қарорига келганини Исроил режимини қаноатлаштириш учун бўлганини таъкидлаб, Британия тарихи даҳшатлидир. Британия айрим араб мамлакатларнинг бойликларини талон- тарож қилиш учун босиб олди деб изоҳлшади.
ҲАМАС аъзоси айрим араб давлатларининг сионистик режим билан алоқаларини нормаллаштиришлари Лондон давлатини ҲАМАСга қарши қарорга келишига сабаб бўлганига тўхталиб, Британия ҳукумати ҳардоим Фаластин халқига нисбатан жиноят содир этган ҳукуматдир ва бизнинг халқимизни қочқинликка юз тутиши ва минтақада сионистик режимни вужудга келтирган мамлакатдир деб эълон қилди.
Кеча ахборот манбалариниг хабар қилишича, Британия ички ишлар вазири Прити Патал Британиядаги терроризмга қарши кураш қонуни доирасида ҲАМАСнинг мамлакатдаги фаолияти тақиқланади. Бинобарин ҳар ким ҲАМАСни қўллаб қувватласа, унинг байроғини кўтарса ёки ташкилот учун йиғинлар ўтказса Британия қонунчилигини бузади деб айтган.