Моселни террорчилардан озод этиш амалиётининг иккинчи босқичи бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i6862-Моселни_террорчилардан_озод_этиш_амалиётининг_иккинчи_босқичи_бошланди
Ироқнинг террорчиларга қарши кучлари Моселни террорчилардан озод этиш амалиётининг иккинчи босқичи бошлангани ҳақида хабар беришди
(last modified 2018-08-22T13:18:06+00:00 )
октябр 19, 2016 14:20 Asia/Tashkent
  • Моселни террорчилардан озод этиш амалиётининг иккинчи босқичи бошланди

Ироқнинг террорчиларга қарши кучлари Моселни террорчилардан озод этиш амалиётининг иккинчи босқичи бошлангани ҳақида хабар беришди

Ироқнинг террорчиларга қарши кучлари Моселни террорчилардан озод этиш амалиётининг иккинчи босқичи бошлангани ҳақида хабар беришди. Ироқнинг ал-Маълума ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Ироқнинг терроризмга қарши кураш олиб борадиган кучлари бугун чоршанба кунидан бошлаб Моселни террорчилар ишғолидан озод этиш учун иккинчи амалиётнинг бошланиши ҳақида маълум қилишди. Ушбу амалиёт эса душанба куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий кўрсатмаси билан бошланган Мосел шаҳрини озод этиш амалиётининг биринчи босқичини янада кучайтиради. Ироқнинг уруш бўйича пропаганда штаби ҳам Ироқ кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳининг Моселнинг шимоли ва ғарбида ҳамда марказидаги позицияларига қарата минамётлар билан нишонга олаётгани ҳақида хабар берди. Бошқа томондан эса, Ироқда терроризм билан курашадиган кучларнинг қўмондони Абдулғаний ал-Асадий араб тилидаги ББС билан қилган суҳбатида шундай айтдики, ИШИД террорчилик гуруҳининг Салоҳиддин ва  Рамодий вилоятларида ва айни пайтда Моселдаги кетма-кет мағлубиятлари ИШИД террорчиларининг руҳиятини анчагина пасайтирди.