Сурия сионистларнинг Дамашққа ҳужумларини қайтарди
(last modified Wed, 09 Feb 2022 07:31:51 GMT )
феврал 09, 2022 12:31 Asia/Tashkent
  • Сурия сионистларнинг Дамашққа ҳужумларини қайтарди
    Сурия сионистларнинг Дамашққа ҳужумларини қайтарди

Маҳаллий Сурия манбалари чоршанба куни эрталаб Сурия армиясининг ҳаво мудофааси Исроилнинг Дамашққа қарши ҳужумларини қайтарганини хабар қилди.

Охирги йилларда Исроил режими Дамашқ ва Суриянинг турли ҳудудларига бир неча бор ҳаво ҳужумлари уюштирган, аксарият ҳолларда Дамашқ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг ўз вақтида тўхтатилиши билан қайтарилган.

Ал-Маядиннинг ёзишича, Сурия армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Дамашқ атрофидаги сионистларнинг ракеталарига қаршилик кўрсатган ва уларнинг аксариятини йўқ қилган.

Ҳужум оқибатида юзага келиши мумкин бўлган зарар тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

14-январ куни Исроил армияси Дайр-аз-Зор шаҳри ва [Сурия шарқидаги] Бокмал вилоятини яна нишонга олди.

Исроилнинг Сурияга бостириб кириши Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари бўйича комиссиясининг собиқ аъзоси Скотт Риттер Исроилнинг Сурияга ҳужумларини давом эттириши минтақавий можарога олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганидан бир неча ой ўтиб содир бўлди.

Сионистик режим террорчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида доимо Сурия армияси ва инфратузилмаларининг позицияларини нишонга олади.

Ёрлиқ