феврал 17, 2022 11:46 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Насруллоҳ: Муқовамат Ливан ўзлигини сақлаб қолди / Ҳизбуллоҳ ракеталарини ўта аниқ ракеталарга айлантирди
    Ҳасан Насруллоҳ: Муқовамат Ливан ўзлигини сақлаб қолди / Ҳизбуллоҳ ракеталарини ўта аниқ ракеталарга айлантирди

Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, айнан муқовамат ва қаршилик ҳаракати Ливаннинг ўзлигини қон тўкиш ва жиҳод орқали ҳимоя қилади.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра; Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ чоршанба оқшомида муқовамат шаҳидлар қўмондонларини хотирлаш маросимида сўзлаган нутқида Амир ал-мўминон Али (а.с.) таваллуди билан табриклар экан, шундай деди:Али (алайҳиссалом) исмини эслаганимизда, Аллоҳ таолога шукроналар айтамиз ва бизни болалигимиздан ўз илми, меҳр ва меҳр-муҳаббати билан тарбиялаган ота-оналаримизга ташаккур айтамиз.

Насруллоҳ қўшимча қилди: 1982-йилда сионистларнинг босқинчилиги минтақа ҳамда Фаластин ва Сурия масаласи учун катта ва истисноли хавф туғдирди. Аммо бу Ливан учун энг катта таҳдид эди, чунки Ливан ўзлиги таҳдид остида эди ва унинг барча қатламлари, жумладан Ҳизбуллоҳ муқовамати Ливан ўзлигини ҳимоя қилди.

Саййид Ҳасан Насруллоҳ яна ойдинлик киритди: Биз ҳозир инқирозга учраган  сионистик режим ва Исроил армияси билан юзма-юз турибмиз ва бу вазиятда баъзи давлатлар ишғолчи душманга пул жўнатиб, ушбу босқинчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу ўзбошимча режим билан муносабатларини нормаллаштирдилар.

Ливан Ҳизбуллоҳ Ҳаракати Бош котиби нутқининг сўнггида ҳаракатнинг Ливан мамлакати, армияси ва халқи сайловларини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади ва эълон қилди: Минглаб ракеталаримизни ўта аниқ ракетага айлантириш қобилиятимиз бор ва биз узоқ вақтдан бери дронларни яратишни бошлаганмиз. Ракеталармизнинг жойини қидираётган Исроил билиши керакки, биз ракеталаримизни бир жойда сақламаймиз ва сабрсизлик сизларни кутиб турибмиз.

Ёрлиқ