Саудия Арабистони манбалари: шаҳзодалар Бин Салмоннинг рухсатсиз чиқиб кетишлари мумкин эмас
(last modified Sat, 19 Feb 2022 09:57:48 GMT )
феврал 19, 2022 14:57 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони манбалари: шаҳзодалар Бин Салмоннинг рухсатсиз чиқиб кетишлари мумкин эмас
    Саудия Арабистони манбалари: шаҳзодалар Бин Салмоннинг рухсатсиз чиқиб кетишлари мумкин эмас

Саудия Арабистонининг манбалари Саудия шаҳзодалари валиаҳд шаҳзода Бин Салмоннинг рухсатини олмаган ҳолда Арабистонни тарк этишлари мумкин эмас деб хабар қилишди.

 Муҳаммад бин Салмонни Саудия Арабистони валиаҳди лавозимини эгаллаганидан бери,  у Саудия  қироли оиласида катта тозалаш ишларини олиб борди  ва ёқтирмаган шахсларни ва ёки ўзига таҳдид сифатида билган одамларни ҳибсга олишни бошлади.

Ғарб мамлакатлардаги Саудия Арабисттонининг дипломатик манбалар Саудияликс веб сайти билан суҳбатда  Муҳаммад бин Салмон  шаҳзодалар томонидан мумкин бўлган ҳаракатлардан қўрқиб, шаҳзодаларнинг ҳаракатлари ва салоҳиятини кескин чеклаб қўймоқда деб айтганлар.

Мазкур веб-сайтнинг ёзишича, Саудия Арабистони ичкарисидаги турли байрам ва маросимларда қатнашаётган шаҳзодаларни барча ҳаракатлари ҳам назорат қилинади ва шунингдек шаҳзодалар ўзларини ҳақоратланган ҳис қилишмоқда.

 Бин Салмоннинг шаҳзодаларга қарши позицияси ва уларни қаттиқ назорат қилиши, улардан баъзиларини Бин Салмонни тахта ўттирмаслиги учун қарши коалиция тузгани ва шаҳзодалар ва диний уламолар ўртасида яширин алоқа ва муносабатларини бошлагани билан бир пайтга тўғри келмоқда.

Муҳаммад бин Салмоннинг  Яман урушидаги мағлубияти  Саудия Арабистони ичидаги келишмовчиликларни келтириб чиқарган энг муҳим муаммолардан бири бўлиб, бин Салмон бу сулола келажагига таҳдид сифактида баҳоланади.

 

Ёрлиқ