Шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга қарши митингларда 22 фаластинлик жароҳатланди
(last modified Sat, 26 Feb 2022 11:18:17 GMT )
феврал 26, 2022 16:18 Asia/Tashkent
  • Шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга қарши митингларда 22 фаластинлик жароҳатланди
    Шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга қарши митингларда 22 фаластинлик жароҳатланди

Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида шаҳарчаларда яшайдиган сионистсларга қарши норозилик намойишлар пайтида 22 фаластинлик жароҳатланди.

Кеча  Иордания дарёсининг ғарбий соҳили шимолидаги Байт-Дажан ва Бито минтақасида фаластинликлар  шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга қарши норозилик намойишлар ўтказишди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластиннинг Қизил Ярим ой жамияти,  намойишлар жараёнида 22 фаластинлик сионистик режим армиясининг пластик ўқлари ва  ёш оқизувчи газидан яраланганини эълон қилди.

 Кеча шунингдек Иордания дарёси ғарбий соҳилида жойлашган Қилқилиё шарқидаги Кафар- қудум минтақасида ҳам шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга қарши норозилик намойиш бўлиб ўтди ва бу митингларда  сионистлар фаластинлик эътирозчиларга ҳужум қилишгани бир қанча фаластинлик жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз,  сўнги кунларда  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи ва ишғол этилган Қуддусдаги Шайх Жароҳ минтақасида фаластинликлар ва сионистик режим қўшинлари ўртасида тўқнаушувлар юз бермоқда.

Бундан олдин фаластинилк гуруҳлар  сионистик режим ўз тажовузлари ҳамда Қудудс ва Ғарбий соҳил аҳолисига уюштиарётгаг ҳужумлари учун товон тўлаши ва жавоб беришини эълон этгандилар.

 

Ёрлиқ