Ироқ армияси Каркук шаҳрининг назоратини батамом қўлга олди
(last modified Sat, 22 Oct 2016 11:43:55 GMT )
октябр 22, 2016 16:43 Asia/Tashkent
  • Ироқ армияси Каркук шаҳрининг назоратини батамом қўлга олди

Ироқ армияси Каркук шаҳрининг назоратини батамом қўлга олди

Ироқ армияси кеча жума куни Каркук шаҳрига террорчилар томонидан ҳужум қилинганидан сўнг, ушбу шаҳарнинг назоратини батамом қўлга олди. Ироқнинг ал-Сомерия ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Ироқ ҳарбий манбаларининг маълум қилишича, Ироқ армияси, халқи ва курдлардан иборат бўлган муштарак кучлар бугун шанба куни ИШИД террорчилик гуруҳининг Каркук шаҳридаги махфий базаларини аниқлашди ва ушбу базани нишонга олишди ҳамда бир нечта террорчиларни йўқ қилишди. Ушбу хабарга биноан, ушбу амалиётда 48 нафар ИШИД террорчилари ҳалок бўлган. Кеча жума куни эрталаб ИШИД террорчилари Каркук шаҳрига бостириб кириб, электр станциясини, корхона ташкилотларнинг биноларига ва полицияга ҳужум қилишди ҳамда ушбу шаҳарнинг назоратини қўлга олишга ҳаракат қилишди. Аммо террорчиларнинг ушбу режалари, Каркук шаҳрининг полицияси ва хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги билан барбод бўлди ҳамда бир қанча террорчилар ҳалок бўлишди. Ироқ расмийларининг бугун шанба куни билдирган баёнотларига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳининг Каркук шаҳрига қилган ҳужумида камида 46 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 133 нафар киши оғир тан жароҳати олди.