Ироқнинг Эрбил ҳудудидаги Моссад базаларига берилган ракета зарбаларида 9 сионист йўқ қилинди
(last modified Sun, 13 Mar 2022 09:10:25 GMT )
март 13, 2022 14:10 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Эрбил ҳудудидаги Моссад базаларига берилган ракета зарбаларида 9 сионист йўқ қилинди
    Ироқнинг Эрбил ҳудудидаги Моссад базаларига берилган ракета зарбаларида 9 сионист йўқ қилинди

Иррқ манбалари мамлакат Курдистоннинг Эрбил шаҳридаги Моссад жосуслик базаларига берилган ракета зарбаларида 9 сионист ҳалок бўлганини хабар қилишди.

Эслатиб ўтамиз бугун Ироқ ОАВлари айрим хавфсизлик манбаларга таяниб, бу базалар Исроил режимининг жосуслик ташкилоти -Моссад ўқув маркази бўлгани ва баллистик ракеталар билан нишонга олинганини маълум қилди.

Меҳр ахборот агентлиги ҳам Ироқ манбаларига  таяниб,  бу ҳужумларда сионистик режимга қарашли кучлардан бир нечта ўлдирилиб ёки жароҳатланди деб хабар қилди.

Ироқлик манбалар бу ракета ҳужумларда ўлдирилган сионистик режимнинг 9 нафар зобитлари исмларини ҳам тарқатган.

ОАВ шунингдек  Эрбил аэропорти яқинидаги АҚШ ҳарбий базасида ёнғин содир бўлганини маълум қилишди.

Бугун эрталабдан бери АҚШнинг кўп сонли ҳарбий самолётлари Эрбил шаҳри устидан парвоз қилмоқда ва бу  ҳудудда фуқаролик самолётлари парвози ҳам тўхтатилган.

 

Ёрлиқ