“Беер Ал-Саба” операциясида камида 4 нафар сионист ҳалок бўлди
Фаластинлик манбалар сешанбага ўтар кечаси хабар беришича, Ғарбий Соҳилнинг Беер Ал-Саба шаҳрида фаластинлик бир йигитнинг қаршилик кўрсатиш амалиётида камида тўртта сионист ҳалок бўлган.
ИРИБ ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун кечки пайт Беер Ас-Саба шаҳрида қаршилик кўрсатиш амалиёти ижрочиси шаҳид Муҳаммад Ғолиб Абу Ал-Қаён совуқ қурол билан камида 4 нафар сионист муҳожирни ўлдирган.
Фаластин оммавий ахборот воситалари қаршилик операцияси ижрочисининг Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берди.
Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамос) сешанба оқшомида Беер Ал-Саба шаҳридаги қаршилик операциясини табриклаб, Фаластиннинг босқинчилар билан кураши давом этаётганини ва ҳозирги зиддият ҳолати ҳеч қачон тугамаслигини билдирди.
Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати ҳам Ал-Саба операциясини олқишлар экан, бу ишғолчиларнинг тажовузини давом эттиришига тўсқинлик қиладиган ягона қаршилик эканлигини таъкидлади.
Фаластин Ал-Аҳрор ҳаракати ҳам Беер Ал-Сабадаги қаҳрамонлик операциясини табриклаб, бу операция қаршилик кўрсатиш йўли Фаластин халқи ҳаётида илдиз отганини кўрсатганини таъкидлади.
Бу қаҳрамонлик операциясидан сўнг кўп сонли сионист аскарлар ан-Нақабдаги “Ҳура” ҳудудидаги шаҳид Муҳаммад Ғолиб Абу ал-Қайён уйига ҳужум қилди.
Фаластин қаршилик гуруҳлари бу каби ҳаракатлар босқинчиларнинг мазлум Фаластин халқига қарши жиноятларига табиий жавоб эканлигини қайта-қайта таъкидлади. Фаластин қаршилик гуруҳлари сионистларнинг Фаластин халқига қарши жиноятлари давом этар экан, Фаластин халқининг сионизмга қарши амалиётлари давом этишини таъкидламоқда.