апрел 27, 2022 12:34 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: вақт ўтиши билан Қудснинг ёрдамчилари кўпаймоқда
    Сайид Ҳасан Насруллоҳ: вақт ўтиши билан Қудснинг ёрдамчилари кўпаймоқда

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати Бош котиби, вақт ўтиши билан Имом Хумайний /р.а/ нинг Халқаро Қудс кунини эълон қилишдаги ҳикматлари ва мантиқийлиги ойдинлашади деб таъкидлади.

Ал-Масира телеканалининг хабар қилишича,  кеча Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Халқаро Қудс куни муносабатидаги  " Ал Қудс минбар" дастурида онлайн суҳбатида, Фаластин масаласи янги ҳаёт ва янги руҳ бахш этади ва кўпроқ ёрдамчиси ва сафдошларни ўзига тортади, ҳамда жонини фидо қилишга тайёр жангчиларни тайёрлади деб қўшимча қилди.

Ливан Бош котиби душман сионист Фаластин масаласи вақт ўтиши билан унутилишига умид қилганди деб айтди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Қудс бугунги кунда асосий масала ва бошқа масалаларнинг диққат марказига айланган. Аслида қаршилик марказини Қудс маркази ва ўқи ҳам аташ керак, чунки Қудс унинг ҳукуматлари , гуруҳлари ва  миллатлари учун марказий масаладир деб таъкидлади.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби,  шунингдек  биз ўтмишнинг оғир босқичларини бошдан кечирдик ва Худованд марҳамати ва иродаси билан  якуний ғалаба ёқасидамиз ва буни тез орада кўрамиз. Биз барча  кишанларни синдириб, барча фитналарни енгамиз. Қудс илгаригидек асосий масала, мақсад ва марказ бўлиб қолаверади деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг буюк асосчиси Имом Хумайний (р) ташаббуси билан муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Халқаро Қудс куни деб номланди.

 Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.

2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир.

 

Ёрлиқ