Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионистларнинг Ал-Ақсога тажовузлари ҳақида огоҳлантирди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионистлар томонидан Масжид-ул ақсо масжидини таҳқирлашда давом этишидан хавотирда.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом Ҳамкорлик ташкилоти шаҳарчаларда яшайдиган сионисларнинг Исроил ишғолчи кучлари кўмагида Масжид-ул ақсога ҳужуми давом этаётгани ҳақида огоҳлантириб, буни халқаро ҳуқуқ ва Женева конвенсиясини қўпол равишда бузиш ва Ал-Ақсога муқаддаслигини поймол этиш деб атади.
Ислом Ҳамкорлик ташкилоти давом этаётган тажовуз оқибатларда исроиллик босқинчи кучларини айблади, бу эса мусулмонлар ҳиссиёти ва этиқодларига очиқ ҳужумдир ва зўравонлик ва кескинликни қўзғатади, диний урушни кучайтиришда ва халқаро хавфсизлик ва барқаррликка таҳдид солади деб изоҳлади.
Бу халқаро ташкилот, Халқаро ҳамжамият жумладан БМТ Хавфсизлик кенгашини сионистик режимни Фаластинга қарши тажовузларини, инсон ҳуқуқларини бузишни , ислом ва насроний муқаддсаотларини таҳқирлашни тўхтатиши учун ўз вазифасига амал қилишга чақирди.