Ол Сауд режими коалициясининг Яманга қарши 2600 кунлик тажовузи давридаги жиноятларининг статистикаси нашр этилди
Айн-ул- инсония тараққиёт ав инсон ҳуқуқлари маркази Саудия Арабистоони коалициясининг Яманга бостириб кирган 2600 кунлик жиноятлари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди.
Ayn al-Ansaniya тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари маркази Ол Сауд коалициясининг Яманга тажовузларининг 2600 кунида ҳалок бўлган ва яраланганлар сонини 46 374 кишига етганини улардан 17 минг 775 нафари қурбон бўлиб 28 599 нафари яраланганини маълум қилди.
Мазкур марказ шунингдек Яман босқинидан буён ўтган 2600 кун ичида ҳалок бўлган ва яраланган болалар сонини 4028 нафар ва яраланганлар сонини 4595 нафар бўлганини хабар қилди.
Хабарга биноан, 1 минг 307 эркак ҳалок бўлган, 21 минг 91 киши яраланган. ҳалок бўлган аёллар сони 2440 нафар, жароҳатланганлар сони эса 2193 нафарни ташкил қилган.
Айн-ул инсоний шунингдек Саудия коалицияси 2600 кун ичида 15 та аэропорт, 16 та порт, 342 та электр станцияси, 614 та тармоқ ва алоқа станциялари, 2 185 та сув таъминоти манбалари, 2 095 та давлат объекти ва 6 827 та йўл кўприклари нишонга олинган.
Хабарга биноан, Ол Сауд босқинчилари бу муддат ичида 590 минг 770 та уй-жой, 182 та университет муассасаси, 1662 та масжид, 376 та туризм обеъкти ҳамда 413 та касалхона ва врачлик пунктларига зарба берган.