Насруллоҳ: Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракати ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамдир
Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракати ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлиб, қандайдир ихтилофлар келиб чиқишига йўл қўйилмайди. Ҳеч ким ушбу иккала ҳаракат ўртасида фитна чиқаролмайди
Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракати ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлиб, қандайдир ихтилофлар келиб чиқишига йўл қўйилмайди. Ҳеч ким ушбу иккала ҳаракат ўртасида фитна чиқаролмайди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саййид Ҳасан Насруллоҳ ал-Минор телеканалидаги чиқишида шундай айтдики, биз иккита катта жараён сифатида халқнинг айрим муаммолари устида ихтилоф қилишимиз мумкин, лекин шубҳасизки, ушбу ихтилофлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Унинг қўшимча қилишича, биз ва Амал ҳаракати ўртасида барча сиёсий мавуларда ва суҳбатларда, баҳс муноазарларда бўлиб ўтган. Сиёсий жиҳатларни эътиборга олиб шуни айтиш мумкинки, гоҳида биз ва амал ҳаракати ўртасида бази бир тафовутлар келиб чиққан бўлиши мумкин, бироқ бизлардан ҳеч қайси биримиз бир-биримиздан шубҳаланмаганмиз ва бир биримизни айбламаганмиз. Биз ҳамиша ўзимизни амал ҳаракатидаги биродарларимизни жорий ишлардан хабардор қиламиз ва улар ҳам худди биздек амал қилишади. Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг айтишича, ушбу масала ўзаро тоқатли бўлишга чорлайди. Бу эса саъй-ҳаракатларни янада мустаҳкамлашга туртки беради.