Ғарбий қирғоқда яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i72860-Ғарбий_қирғоқда_яна_бир_фаластинлик_шаҳид_бўлди
Сионистик режим жангарилари Ғарбий қирғоқда бир фаластинликни ўққа тутиб шаҳид қилдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 19, 2022 16:22 Asia/Tashkent
  • Ғарбий қирғоқда яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
    Ғарбий қирғоқда яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Ғарбий қирғоқда бир фаластинликни ўққа тутиб шаҳид қилдилар.

Араб-48 сайтининг хабар қилишча, ноблуслик ёш фаластинлик Аҳмадсалим Ғоним бугун Ғарбий Соҳилдаги тўсиқдан ўтмоқчи бўлганида сионист жангарилари томонидан шаҳид этилди.

Кеча босиб олинган Ғарбий соҳил шимолидаги  " Женин" да сионист жангарилари томонидан уч фаластинлик ўққа тутилди ва улар шаҳид бўлдилар.

Ҳамас-Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания фаластинлик шаҳидлари доимо Фаластин, Қудс ва  Масжил-ул-ақсони ҳимоя қилиш йўлида ҳаракат қилиб, қаршилик йўлини танладилар ва шаҳидлар йўли ҳам давом этмқода деб маълум қилди.

" Фаластин шаҳидлари оилалари миллий   ассоциацияси"нинг йиллик ҳисоботи ўтган йили 357 фаластинлик Исроил аскарлари томонидан отиб шаҳид этилганини кўсртмоқда.