Ғарбий соҳилда яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
(last modified Sun, 26 Jun 2022 10:42:24 GMT )
июн 26, 2022 15:42 Asia/Tashkent
  • Ғарбий соҳилда яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
    Ғарбий соҳилда яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди

Фаластинлик ўсмир Ғарбий соҳилда сионистлар ўқидан шаҳид бўлди.

Сионистик режим жангарилари ва шаҳарчаларда яшайдиган сиоинстлар ҳар куни турли баҳоналар билан фаластникарни ўққа тутиб шаҳид қилади ёки ҳибсга олади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун 16 яшар фаластинлик Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳамад  сионистларнинг Рамаллаҳ шарқидаги Салвад шаҳрига ҳужуми пайтида ўққа тутилди ва шаҳид бўлди.

Жорий йилнинг бошидан бери  60 дан ортиқ фаластинлик жумладан Ал-Жазира мухбири Ширин Абуоқила сионистлар ўқидан шаҳид бўлганди.

Сионистик режимнинг душманлик ҳаракатлари эса  Фаластин қаршилик гуруҳларининг сионистларни фаластинликларга қарши Қуддус ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги жиноятлари тўғрисида огоҳлантиришлари пайтига  тўғри келмоқда.