Зиёд Ан-Нахола: агар сионист душман бизнинг шартларимизга амал қилмаса, уруш қайта бошланади
(last modified Mon, 08 Aug 2022 09:09:05 GMT )
август 08, 2022 14:09 Asia/Tashkent
  • Зиёд Ан-Нахола: агар сионист душман бизнинг шартларимизга амал қилмаса, уруш қайта бошланади
    Зиёд Ан-Нахола: агар сионист душман бизнинг шартларимизга амал қилмаса, уруш қайта бошланади

Фаластин исломий Жиҳод Бош котиби, агар душман бизнинг шартларимизга амал қилмаса ўт очишни тўхташи келишувини бекор қиламиз ва уруш қайтадан бошланади деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Ан-Нахола сионистик режим билан ўт очишни тўхтатиш ҳақида гапириб, сионистик душман сулҳ қидирди ва бизнинг шартларимизни қабул қилиб сулҳ ўрнатилди деб таъкидлади.

Нахола шунингдек фаластинилкларнинг сионистик  режим тажовузига қарши намунали қаршилик кўрсатишга тўхталиб, Фаластин халқи хусусан масжидлар- муқаддаслари катта мувафақиятга эришди ва жиҳод ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам барқарор ва куччли бўлиб қолмоқда деб изоҳлади.
Зиёд Ан -Нахола яқинда бўлиб ўтган урушга ишора қилиб, 58 сионист аҳоли пункти бир вақтнинг ўзида Сароё Ал-Қудс батальонларнинг ракеталари нишонига тушди ва бизнинг ихтиёримизга ракеталар бор эди. Улар барча сионистик аҳоли пунктларини нишонга олишлари мумкин деб қўшимча қилди.

Жума куни сионистик режим кечқурундан бошлади ва Ғазо секторининг турли ҳудудларига ҳаво ва артиллерия ҳужумларини бошлади.

Бу ваҳшиёна ҳужумларга жавобан Фаластин қаршилик гуруҳлари ҳам ишғол қилинган ҳудудлардаги сионистик шаҳар ва қишоқлари хусусан Тел-Авив ва Бенгруион аэропортини юзлаб ракеталар билан нишонга олди.

Ниҳоят қаршилик ракеталари сионистик режимни кеча тунги соат 23:30 да /маҳаллий вақт/ билан  сулҳ битимни қабулл қилишга мажбур қилди.

Ёрлиқ