Асад ва Эрдўғоннинг Самарқанд саммитидаги учрашуви ҳақидаги хабарга Ўзбекистоннинг муносабати
август 27, 2022 10:12 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Башар Асад ва Эрдўғоннинг Шанхай саммитидаги учрашуви ҳақидаги хабарни рад этди.
Аввалроқ ОАВ Башар Асад ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг сентябр ойида Шанхай ташкилоти йиғилишида учрашиши мумкинлигини эълон қилган эди.
Эрон телерадиокомапниясининг ўзбек тилидаги сайтининг “Новости” ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон миллий координатори Сурия президенти Башар Асаднинг Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти йиғилишида иштирок этиши масаласи ушбу ташкилот доирасида кўтарилмагани ва бу борада ҳеч қандай муҳокама бўлмаганини маълум қилди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ҳам бу хабарни рад этган эди.