август 27, 2022 17:07 Asia/Tashkent
  • Арбаъин маросими хавфсизлигини таъминлаш учун 20 минг хавфсизлик кучлар жалб қилинган
    Арбаъин маросими хавфсизлигини таъминлаш учун 20 минг хавфсизлик кучлар жалб қилинган

Ироқ армиясининг Карбало вилоятидаги маълумотлар бўлими Арбаъин Ҳусейний мотам маросимида- Имом Ҳусейн /а/ шаҳид бўлганининг йилигини қирқинчи куни хавфсизлигини таъминлаш учун йигирма минг хавфсизлик кучлар жалб этилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилги Арбаъин маросими  17 сенбярга тўғри келди ва эронлик зиёратчилар эса коронавирус пандемиясидан кейин илк марта қуруқликдаги чегараларнинг қайта очилишини ҳисобга олиб бу йил Арбаъин маросимида қатнашиш учун катта иштиёқ билдирмоқда.

Ироқ армиясининг Карбалодаги қўмондонлиги матбуот хизмати директори Фаҳм Ал-Каритий Арбаъин маросими учун хавфисзлик режасини амалга оширишга тайёрлигини хабар қилиб, бу режада армия ҳарбийлари ва вертолётлари, дрон ва термал камералардан ҳам фойдаланилади деб қўшимча қилди.

Ал-каритий ўз сўзларида, армия ва хавфсизлик кучлари Карбало атрофидаги ҳудудларни Анбор саҳросигача бўлган ҳудудларни бир муддат тозалаш ва хавфсизликни таъминлашга киришди ва йўллар хавфсизлигини таъминлашдан ташқари зиёратчиларга хизмат кўрсатишга ҳам ҳаракат қилади деб қўшимча қилди.

Ҳашад-уш-шаъбий ташкилотидаги " Марказий Фурот" амалиётлар қўмондони Али ал-Ҳамдоний ҳам бу ҳарбий -фуқаролик муассасаси армия ва полиция қўмондонлиги билан келишилган ҳолда, Арбаъин Ҳусейний /а/ маросими йўли хавфсизлигини таъминлашда қатнашади деб аниқл к киритди.

Ёрлиқ