Арбаъин Ҳусейний маросимларида қатнашиш учун 20 миллион зиёратчи Карбалога борган
Бугун ОАВлар Арбаъин Ҳусейний кунларида Карбало вилоятига 20 миллионга яқин зиёратчилар кирганини хабар қилди.
Шу йилги Арбаъин маросими 17 сенбярга тўғри келди ва эронлик зиёратчилар эса коронавирус пандемиясидан кейин илк марта қуруқликдаги чегараларнинг қайта очилишини ҳисобга олиб бу йил Арбаъин маросимида қатнашиш учун катта иштиёқ билдирмоқда. Шунингдек зиёратчилар ушбу буюк маросимида қатнашиш учун Карбалога йўл олмоқда.
Ўтган йилларда ҳам кўп сонли мусулмонлар ва бошқа илоҳий динларга эътиқод қилувчилар Нажаф ва Ироқнинг бошқа шаҳарларидан Карбалои Муаллодаги муқаддас зиёратгоҳига бориш учун пиёда юришади.
ИРНА ахборот агентлигининг Sabrin News Telegram каналига таяниб хабар қилишича Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ муқаддас зиёратгоҳидаги хабардор манбалар Арбаъин кунлари Карбало вилоятига кирган зиёратчилар сони қарйиб 20 миллион кишига етганини эълон қилган.
Шу йилги Арбаъин Ҳусейний азодорлик маросимлари икки йиллик чеклвлардан кейин икки баравар кўпроқ иштиёқ билан ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз ўтган икки йил давомида коронавирув пандемияси туфайли бу муҳим руҳоний ва диний маросимлани ўтказиб юбрган зиёратчилар ва Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ издошлари Ироқнинг турли муқаддас қадамгоҳларига турли йўналишлардан етиб келишмоқда.
Бундан олдинроқ Эрон Ислом Республикасининг Ироқдаги элчиси Муҳаммадкозим Ол Содиқ эронлик зиёратчилардан Арбаъин Ҳусейний юриши ва маросимларида қатнашиш ҳамда Карбало ва Нажафда бўлиш учун сафарларини қисқартиришларини сўраган эди.