Арбаъин арафасида 3 миллион зиёратчи Ироққа кирди
Ироқ чегара пунктлари ташкилоти раиси, ҳозиргача 3 миллионга яқин зиёратчилар чегара пунктлари орқали Ироққа кириб келган деб айтди.
Шу йилги Арбаъин маросими 17 сенбярга тўғри келди ва эронлик зиёратчилар эса коронавирус пандемиясидан кейин илк марта қуруқликдаги чегараларнинг қайта очилишини ҳисобга олиб бу йил Арбаъин маросимида қатнашиш учун катта иштиёқ билдирмоқда. Шунингдек зиёратчилар ушбу буюк маросимида қатнашиш учун Карбалога йўл олмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ироқнинг Erth News интернет сайтига таяниб хабар қилишича, Ироқ чегара пунктлари ташкилоти раиси Умар Алвоилий чегара пунктлари орқали зиёратчиларнинг ўтиши давом этмоқда ва ҳозиргача чегара пунктлари орқали Ироққа кирган зиёратчилар сони 3 миллионга етган деб қўшимча қилди.
Ироқдаги Арбаъин Ҳусейний қўмитаси раиси ҳам Арбаъин маросимини ёритиш учун Ироқ ва бошқа давлатлардан 3300 дан ортиқ журналист , мухбир ва оператор келган деб изоҳлади.