сентябр 18, 2022 14:05 Asia/Tashkent
  • Арбаъин Ҳусейний зиёратчилари сони 24 миллион кишидан ошди
    Арбаъин Ҳусейний зиёратчилари сони 24 миллион кишидан ошди

Ироқ манбалари бу йил Арбаъин Ҳусейнийнинг Карбало муллодаги зиёратчилар сони 24 миллион кишидан ортиқ эканини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча шанба ҳижрий -қамарий 1444 -йил сафар ойининг 20 чиси, милодий ҳисоб билан 2022 йил октябрь ойининг 17 чи куни шиаларнинг 3 чи имоми Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронларини Карбало чўлида шаҳид бўлишганинг 40 чи куни ё ўзи Арбаъин Ҳусейний  йиллигига тўғри келганди.

Кеча Ироқ ва турли мамлакатларнинг миллионлаб зиёратчилари  Карбало вилоятидаги кучли хавфсизлик чоралар остида Арбаъин Ҳусейний азо маросимларини ўтказдилар.

Ал-Ғадир телеканали ҳам Карбало муаллодаги кўп сонли Имом Ҳусейн/а/ издошлари ва мухлисларига тўхталиб бу йилги  зиёратини сўнгги йиллардаги энг катта зиёрат деб таърифлади.

Карбалодаги ОАВ штабининг хабар қилишича, бу йилги Арбаъин Ҳусейний зиёрат жуда эрта ва сафар ойининг 14-кунидан бошлаб зиёратчиларнинг кўплиги билан бошланди.

Статистик маълумотлар  Арбаъин Ҳусейний зиёратчилари сони Байнулҳарамайн орасида бўлган 24 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилганидан далолат бермоқа.

Ўтган 2021 йилда Карбало шаҳрига кирган зиёратчилар сони 16 миллион 327 минг 542, ундан олдинги йили эса 14 миллион 563 минг 308 нафарни ташкил қилганди.

Ёрлиқ