Саудия арабистонининг Яманга қарши ёлғонли иддаолари инкор этилди
(last modified Sat, 29 Oct 2016 12:45:28 GMT )
октябр 29, 2016 17:45 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистонининг Яманга қарши ёлғонли иддаолари инкор этилди

Ливандаги муқовамат уламоларининг халқаро иттифоқи бош котиби Саудия арабистонининг Яман кучлари томонидан Маккаю Мукаррамага қарата ракета ҳужумини амалга оширди деган иддаоларини асоссиз деб атади

Ливандаги муқовамат уламоларининг халқаро иттифоқи бош котиби Саудия арабистонининг Яман кучлари томонидан Маккаю Мукаррамага қарата ракета ҳужумини амалга оширди деган иддаоларини асоссиз деб атади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливандаги муқовамат уламоларининг халқаро иттифоқи бош котиби Шайх Моҳир Ҳамуд Саудияликларнинг Яман томонидан Маккага қарата ракета отилди деган хабарларини ёлғон эканлигини таъкидлаб, бундан кўзланган мақсад мусулмонларнинг Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракатига қарши қўзғалишлари кўзда тутилган деб айтди. Шайх Моҳир Ҳамудга кўра, бундай иддаолар кулгили бўлиб ушбу ёлғонларни ишлатишдан мақсад, мусулмонларни Яман халқидан иборат бўлган Ансоруллоҳ кучларига қарши гижгижлаш бўлган. Яман мудофаа вазирлиги пайшанба куни Биркон-1 русумли баллистик ракетадан Арабистон ғарбидаги Жидда шаҳрининг Малик Абдулазиз аэропортга қарата ракета отилгани ҳақида хабар берган эди. Аммо Саудия арабистони ахборот манбалари жума куни жамоатчиликни ташвишга солиш мақсадида Яман кучларига тегишли бўлган баллистик ракетадан Яманнинг Саъда вилоятидан туриб мусулмонларнинг муқаддас шаҳри ҳисобланмиш Маккаю Мукаррамага қарата ракета отилди деб иддао қилишди.