Ноблус ҳудудида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sun, 25 Sep 2022 10:10:42 GMT )
сентябр 25, 2022 15:10 Asia/Tashkent
  • Ноблус ҳудудида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
    Ноблус ҳудудида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари ҳужумида Ноблусга уюштирган ҳужумида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.

Сионистлар ўзларининг босқинчилик мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қилади ва фаластинликларни шаҳид қилиб, жароҳатлантириб қўлга олишади.

Фаластиннинг Вафо ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ноблус шаҳриниг Ал-Тур ҳудудида Исроил ишғолчи кучлари билан тўқнашувда фаластинлик ёш Саъид Ал-Кавний шаҳид бўлди, яна 3 фаластинлик сионистик режимни тўғридан-тўғри отишмасидан яраланди.

Хабарга биноан сионистик режим жангарилари бу тўқнашувларда яна икки ёш йигитни ҳибсга олди.

Сионистик режим яҳудийларнинг Янги йил байрами арафасида сионистик режим Фаластин амалиётларининг кучайишидан қўрқиб, ўз турар жойларида репрессив чораларни кучайтирди.

Кеча сионисти режи жангарилари Ноблус шаҳри жанубидаги Ҳафот Гилбод аҳоли пунктини яқинида 37 ёшли фаластинлик Муҳаммад Авад Абукофияни шаҳид қилди.

Сўнгги бир ой ичида фаластинликларни сионистларга қарши амалга оширилган операциялар сезиларли даражада ортди ва бу масала Қуддус ишғолчи режимини даҳшатга солди.

Ёрлиқ