Мосел атрофидаги яна тўрта қишлоқ ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этилди
(last modified Sat, 29 Oct 2016 13:48:01 GMT )
октябр 29, 2016 18:48 Asia/Tashkent
  • Мосел атрофидаги яна тўрта қишлоқ ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этилди

Ироқнинг бирлашган кучлари Мосел атрофидаги яна тўрта қишлоқ ва учта минтақани ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этди

Ироқнинг бирлашган кучлари Мосел атрофидаги яна тўрта қишлоқ ва учта минтақани ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Мосел амалиёти бўйича қўшма қўмондонлигининг ташвиқот-тарғибот ишларини олиб борадиган шатаби ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Ироқ армияси ва халқ кучлари бугун шанба куни Мосел шаҳрини ИШИД террорчиларидан озод этиш амалиёти давомида, Мосел шаҳрининг жанубий ғарбидаги ал-Ҳамидия, аш-Шуруқ, ал-Мухлат ва ал-Жойф қишлоқларини озод этишди ва Ироқ байроғини ушбу қишлоқларда ўрнатишди. Ироқ халқ кучлари ҳам бугун эрта тонгда Мосел жанубий ғарбидаги Сен Забон минтақасида ўз амалиётларини бошлашди. Ушбу амалиётда ҳам учта минтақа ИШИД террорчиларидан озод этилди. Ушбу баёнотга кўра, Ироқ халқ кучлари айни пайтда ал-Ҳарам минтақасини қамалга олишган. Шунингдек, Мосел жанубида Ироқ марказий полицияси ҳам бугун шанба куни эрталабдан Найнаво вилоятининг катта қисми ҳисобланадиган аш-Шура минтақасига киришни бошлашди.