Жорий 2022- йил аввалидан буён 5300 фаластинлик ҳибсга олинган
Фаластин асирлари маркази тарқатган хабарида босқинчи сионистик режим жорий 2022-йил бошидан буён 5300 га яқин фаластинликни ҳисбга олганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабарқилишича, Фаластин асирлари маркази тарқатган баёнотида сионистик режим қамохонасидаги фаластинликлар орасида озод қилинганлар ҳам борлигини эълон қилди.
Маҳбуслар маркази шунингдек сентябрь ойи охиригача Исроил қамоқхоналаридаги одамлар сони 4700 га яқин кишини ташкил этади, улардан 30 нафари аёл ва 190 нафари болалар деб изоҳлади.
Баёнота келтирилишча, сионистик режим қамоқхоналарининг бир бўлимида 80 дан ортиқ одам сақланади улардан баъзилари тергов тугаганидан кейин яна 70 кун давомида қамоқда.
Фаластинлик асирлар маркази баёнотининг бошқа қисимда, маҳбуслар сонининг кўпайиши ва ҳибсхоналар ва ўтиш жойларида /қамоқхонага ўтказишдан олдин кутиш марказлари/ тўлиб кетиши билан маҳбусларнинг азоблари ортади деб қўшимча қилди.
Қамоқхоналар ва ўтиш жойлари маҳкумлар ва маҳбуслар даволаниш учун бир турмадан бошқасига кўчирилганида ёки судга олиб кетганида дуч келадиган энг ёмон маркзлардан ҳиосбланади.
Маҳбуслар маркази ҳисоботига асосан агар ҳибсга олишлар ҳозирги ёндашуви билан давом этса, фаластинлик маҳбусларнинг изтироблари ва азоб -уқубатлари янада ортади.