Ноблусда яна 6 фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Tue, 25 Oct 2022 07:08:16 GMT )
октябр 25, 2022 12:08 Asia/Tashkent
  • Ноблусда яна 4 фаластинлик шаҳид бўлди
    Ноблусда яна 4 фаластинлик шаҳид бўлди

Ноблусда қаршилик кучлари билан тўқнашувда сионистик режим жангарилари 6фаластинилкни ўққа тутиб шаҳид қилди ва 22 нафарини жароҳатлантиришди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу хабарни тасдиқлаб, бу тўқнашувларда яраланганлардан бири  Арин Ал Асуд қаршилик гуруҳи қўмондонларидан бири Вадиъ Алҳуҳ эди ва у  сионистик режим жангариларига қарши қуролли тўқнашувлар жараёнида шиҳид бўлди.

Хабарга кўра, Ал-Ҳуҳа шаҳид бўлиши билан бу тўқнашувларда шаҳидлар сони 6 кишига етди.

Фаластин ССВ бошқа бир хабарида , тўқнашувларда 22 дан ортиқ кишиниг тан жароҳати олганини улардан 6 нафарининг аҳволи оғир эканлигини таъкидлади.

Вадиъ Ал-Ҳуҳадан олдин икки фаластинлик ёш сионист жангарилар билан тўқнашувда шаҳид бўлганди. Сионистик режим мухбири ҳам  бугун Ноблсдаги  ҳодисаларда  тўқнашувларнинг шиддати туфайли ғайриоддий ва мисли кўрилмаган эди деб айтди.

Айтиш жоиздирки, мазлум Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери  сионистик режим томонидан поймол этилмоқда. Бу вавт ичида Қуддус ишғолчи режими фаластинликлрага қарши энг шафқатсиз жиноятларни содир этди.

Ёрлиқ