ЮНЕСКО бутун дунё бўйлаб журналистларни қатл этилиши ҳақида даҳшатли ҳисобот тарқатди
(last modified Wed, 02 Nov 2022 10:02:37 GMT )
ноябр 02, 2022 15:02 Asia/Tashkent
  • ЮНЕСКО бутун дунё бўйлаб журналистларни қатл этилиши ҳақида даҳшатли ҳисобот тарқатди
    ЮНЕСКО бутун дунё бўйлаб журналистларни қатл этилиши ҳақида даҳшатли ҳисобот тарқатди

БМТнинг Таъим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти -ЮНЕСКО дунё бўйлаб журналистлар қотилликларнинг аксарияти жазосиз қолаётганидан афсусда эканлигини билдириб, давлатлар раҳбарларини тергов жараёни ва жиноятчиларни жазолаш чораларини кучайтиришга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг Франция ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, ЮНЕСКО бугунги ҳисоботида мазкур халқаро ташкилот маълумотига асосан журналистларнинг ўлдирилиши бўйича жаҳон миқёсида жазосиз қолиш даражаси 86 фоизга етган сўнгги ўн йилда бу кўрсаткич 9 поғонага камайди, аммо бу миқдор мураккаб зўравонлик ҳаракатларнинг олдини олиш учун жуда етарли эмас деб қўшимча қилди.

БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти статистик маълумотарига кўра жорий   2022 йил ва сентябр ойига қадар 22 журнаист, жумладан Ширин Абуоқила шаҳид қилинган.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 11 май куни Ал-Жазира телеканалининг фаластинлик журналисти Ширин Абу Ақла Женин лагеридаги воқеалар ва тўқнашувларни ёритиш жараёнида сионист босқинчи кучлар томонидан ўққа тутилди ва у ҳодиса жойида шаҳид бўлди.

ЮНЕСКО ўз баёнотида, журналистлар учун хавфсизлик жой йўқлигини таъкидлаб,  2020-2021-йилларда 117 нафар журналист хизмат вақтида ҳалок бўлган. Бундан ташқари  2021-йилда ўлдирилган журналистлар орасида аёллар улуши қарйиб икки бараварга ўтган йилги 6 фоиздан 11 фоизга ошган деб аниқлик киритди.